Маҳаллий

Техникум усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

Касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган усталар ҳар 5 йилда камида бир марта мажбурий тартибда сертификатлашдан ўтказилади. Ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги касбий танловларда 1–3-ўринларни эгаллаган усталарга синовларсиз тўғридан-тўғри касбий сертификат берилади.

Техникум усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

Ҳукумат қарорига кўра, касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига малака тоифаси бериш тартиби бекор қилиниб, касбий сертификат бериш тизими белгиланди.

Касбий таълим ташкилотларида ишлаётган усталар ҳар 5 йилда камида бир марта мажбурий равишда сертификатлашдан ўтказилади. Сертификат 5 йил муддатга берилади.

Синовлар 2 босқичда, жами 100 баллик тизимда ўтказилади:

• 1-босқич — назарий билимлар (максимал 30 балл);

• 2-босқич — амалий кўникмалар (максимал 70 балл).

Сертификат олиш учун номзод ҳар икки босқичнинг ҳар бирида камида 70 фоиз натижа кўрсатиши ва умумий ҳисобда 70 балл ёки ундан юқори балл тўплаши керак.

Мажбурий синовдан ўта олмаган устага уни бир марта қайта топшириш имконияти берилади. Қайта синовдан ҳам ўта олмаган устанинг меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади.

Ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги касбий танловларда 1–3-ўринларни эгаллаган усталарга синовларсиз тўғридан-тўғри касбий сертификат берилади.

Навбатдаги мажбурий сертификатлаш бепул амалга оширилади. Ихтиёрий, яъни навбатдан ташқари сертификатлаш учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки платформа орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма тақдим этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.