Ўзбекистон ва Полша касбий таълим бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Полша касбий таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Касбий таълим агентлиги ҳамда Полшанинг Течни Счоолс таълим муассасаси вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда техникумларни ривожлантириш, замонавий мутахассислар тайёрлаш, халқаро сертификатлаш, таълимда ахборот технологиялари ва сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Течни Счоолс раҳбари Ўзбекистондаги техникум ва коллежлар билан ҳамкорликда пилот лойиҳаларни ишга туширишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида Полша таълим муассасасининг илғор тажрибасини Ўзбекистон касбий таълим тизимига жорий этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб касбий таълим ташкилотлари директорлигига номзодлардан менежерлик сертификати талаб этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 20-августдаги қарорига кўра, директорлар ва директор ўринбосарлари 144 соатлик менежерлик курсларида ўқиб, якуний синовдан ўтиши керак. 70 ва ундан юқори балл тўплаганларга электрон шаклда 5 йил муддатга сертификат берилади.

