Тест: Шукур Бурҳоновнинг филмларини биласизми?
“Ёр-ёр”, “Синчалак” ҳамда “Бой ила хизматчи” каби филмлардан ташқари, кўплаб спектакллардаги роллари билан ўзбек театри ва киносининг ривожига ҳисса қўшган Шукур Бурҳонов таваллудига — 15-сентабрда 116 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета актёр суратга тушган кинолар асосида тест тайёрлади.

Тест: Шукур Бурҳоновнинг филмларини биласизми?
Шукур Бурҳонов 1910-йил 15-сентабр куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. У 1927-йилда Москва театр студиясини битирган, 1929−1931-йилларда эса Тошкент драма театри қошидаги студияда таълим олган. 1927-йилда Давлат ўзбек театри труппасига кирган.
У “Ёндирамиз”, “Вайрона”, “Номус ва муҳаббат” каби саҳна асарларида қатнашган. Шунингдек, “Денгиздагилар учун”, “Генерал Раҳимов”, “Шарқ тонги”, “Ревизор” ҳамда “Йўлчи юлдуз” спектаклларида ҳам роллар ижро этган. “Муқанна”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Ҳамлет”, “Ромео ва Жулетта” ва “Юлий Сезар”дан ташқари, “Мирзо Улуғбек” ҳамда “Шоҳ Эдип”да ҳам ёдда қоладиган образларни яратган.
Шукур Бурҳонов 1945-йилда “Тоҳир ва Зуҳра”, 1953−1954-йилларда “Бой ила хизматчи” ва “Янги уй” (“Новоселе”) филмларида суратга тушган. 1961−1966-йилларда эса “Ёр-ёр”, “Виждон амри билан” (“Навстречу совести”), “Командирнинг қайтиши” (“Возврашение командира”) ва “Ватан ўғлонлари” (“Сини отечества”)да рол ўйнаган.
“Қора консулнинг ўлими” (“Гибел Чёрного консула”) ва “Хотира боғи” (“Роша памяти”) каби киноларда ҳам қатнашган актёр иштирокидаги “Синчалак” (“Птичка невеличка”) филми Ўрта Осиё ва Қозоғистонда, “Улуғбек юлдузи” эса Киевда халқаро мукофотларга сазовор бўлган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 1987-йилда вафот этган.

