КиноТест: Баҳодир Йўлдошевнинг филмларини биласизми?
“Оловли йўллар”, “Олмос камар” ва “Пушаймон” сингари филмларда суратга тушган Баҳодир Йўлдошев таваллудига 7-сентабрда 81 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ артистининг ижоди асосида тест тайёрлади.

**КиноТест: Баҳодир Йўлдошевнинг филмларини биласизми?**
Баҳодир Йўлдошев 1945-йил 7-сентабрда Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳрида дунёга келган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган ижодкор 1968-йилдан Ҳамза театрида фаолиятини бошлаган. 1974−1984-йилларда шу театрда, 1984-йилдан эса Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида бош режиссёр лавозимида ишлаган.
У “Келинлар қўзғолони”, “Фармонбиби аразлади”, “Юлдузли тунлар”, “Майсаранинг иши” ҳамда “Қора камар”, “Судхўрнинг ўлими” ва “Искандар” каби кўплаб спектаклларни саҳналаштирган.
Баҳодир Йўлдошев 1977−1984-йилларда “Оловли йўллар”, 1981-йилда “Қалин қор бағридаги учрашув” (“Встреча у высоких снегов”), кейинги йили “107-йўриқнома бўйича тўнтариш” (“Переворот по инструкции 107”)да, 1985−1986-йилларда эса “Тоғлардаги узоқ акс-садо” (“Долгое эхо в горах”), “Олмос камар”, “Аждарҳо ови” (“Охота на дракона”) каби филмларда суратга тушган.
Шунингдек, у “Пушаймон” (“Горечь падения”), “Дев билан пакана” сингари киноларда ҳам иштирок этган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби 2021-йилда вафот этган.

