Тест: “Келинлар қўзғолони”, “Шашмақом” ва “Ўн уч терак кўчаси” каби филмларни қанчалик яхши биласиз?
“Ёр-ёр”, “Иккинчи баҳор” ҳамда “Шерали ва Ойбарчин” сингари киноларда суратга тушган Турсунхон Жаъфарова таваллудига 2026-йилнинг августида 101 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета “Фармонбибиънинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: "Келинлар қўзғолони", "Шашмақом" ва "Ўн уч терак кўчаси" филмларини қай даражада биласиз?
Турсунхон Жаъфарова 1915-йил август ойида Наманган вилоятида дунёга келган. У 1931-йилдан 1940-йилгача Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театрида, 1941-йилдан бошлаб эса Муқимий театрида ижод қилган. Актриса "Нодира", "Лайли ва Мажнун", "Ҳалима", "Гулсара" ва "Тошболта ошиқ" каби спектаклларда турли ролларни ижро этган.
1959-йилда "Иккинчи баҳор" филмида суратга тушган Турсунхон Жаъфарова, беш йилдан сўнг "Ёр-Ёр" филмида ҳам рол ўйнаган. 1969-йилдан 1972-йилгача бўлган даврда эса "Ўн уч терак кўчаси" ва "Шашмақом" филмларида иштирок этган.
Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган Турсунхон Жаъфарова 1986-1989-йилларда "Шерали ва Ойбарчин" ҳамда "Олмос камар" филмларида қатнашган. Шунингдек, у "Бувимни қайтаринг" ва "Келинлар қўзғолони" каби филмларда ҳам суратга тушган. Турсунхон Жаъфарова 1997-йилда вафот этган.

