Тест: “Бой ила хизматчи” ва “Олмос камар” каби филмларни қанчалик яхши биласиз?
ъҲар тўкисда бир айбъ телеспектакли, ъОловли йўлларъ ва ъЛенинградликлар, менинг болаларимъ сингари филмларда суратга тушган Яйра Абдуллаева таваллудига 14-августда 96 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ артистининг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: "Бой ила хизматчи" ва "Олмос камар" филмларини қай даражада биласиз?
Яйра Абдуллаева 1930-йил 14-августда Андижон вилоятида дунёга келган. 1950-йилда Тошкент сан'ат институтини тугатиб, Ҳамза театрида фаолиятини бошлаган. Актрисанинг кинодаги илк чиқиши 1953-йилда "Бой ила хизматчи" филмида бўлган. Кейинчалик, 1954−1956-йилларда "Опа-сингил Раҳмоновалар" ва "Стадионда учрашамиз" филмларида рол ижро этган.
1960−1965-йилларда "Ҳамза", "Виждон амри билан" филмларида, 1978−1986-йиллар оралиғида эса "Баҳор мелодияси" ("Весенняя мелодия"), "Ленинградликлар, менинг болаларим" ("Ленинградсы — дети мои"), "Ҳар тўкисда бир айб" телеспектаклида, шунингдек, "Оловли йўллар" ва "Олмос камар" ("Алмазный пояс") филмларида иштирок этган. Кўп йиллар давомида турли спектаклларда турли хил ролларни ижро этган Яйра Абдуллаева "Бобур", "Алпомиш", "Кичкина одамлар" ва "Келгинди куёв" каби бошқа кўплаб филмларда ҳам суратга тушган.
"Дўстлик" ва "Эл-юрт ҳурмати" орденлари соҳибаси 2019-йил 14-майда вафот этган.
Ушбу сана муносабати билан Газета актрисанинг филмлари асосида тест тайёрлади.

