Тест: Шукруллонинг асарларини биласизми?
ъКафансиз кўмилганларъ, ъТирик руҳларъ ва ъЖавоҳирот сандиғиъ сингари асарлар муаллифи Шукрулло таваллудига 2-сентабрда 105 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета ёзувчи ва шоирнинг ижоди асосида тест тайёрлади.

Тест: Шукрулло ижодидан хабардормисиз?
Шукрулло Юсупов 1921-йил 2-сентабрда Тошкент шаҳрида дунёга келган. 1938-йилда Қорақалпоғистонда ўқитувчилик фаолиятини бошлаган шоир, 1944-йилда Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тамомлаган. 1945-йилгача Тошкентда муаллимлик қилган, сўнгра 1949-йилга қадар Ёзувчилар уюшмасида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон давлат нашриётида ҳам фаолият юритган.
Унинг илк шеърий тўпламлари – “Биринчи дафтар” ва “Қалб қўшиқлари” 1949-йилда чоп этилган. 1959−1964-йилларда “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича” ва “Инсон ва яхшилик” китоблари нашрдан чиққан. Кейинчалик, 1973−1988-йилларда “Зарралар”, “Суянчиқ”, “Яшагим келади” ва “Сенинг бахтинг” номли асарлари, 2001-йилда эса “Тўкилган дардларим” шеърлар тўплами эълон қилинган.
Шукрулло “Чоллар”, “Россия”, “Икки қоя”, “Гул ва оташ”, шунингдек, “Кўнгил чироғи” каби достонлар муаллифи бўлиб, “Жавоҳирот сандиғи”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Қасосли дунё” ва “Тирик руҳлар” роман-хроникасини ҳам яратган.
“Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Карло Гоцси, Шандор Петёфи ва Тарас Шевченко каби ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
1951-йилда миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланиб, 25 йилга озодликдан маҳрум этилган Шукрулло, Сталин вафотидан сўнг, 1955-йилда озодликка чиққан.
Ўзбекистон халқ шоири 2020-йилда вафот этган.

