Тест: “Оловли йўллар”, “Муҳаббат можароси” каби ўзбек филмларини яхши биласизми?
“Жазирама қуёш остидаги уй”, “Фавқулодда комиссар” ва “Диёнат” сингари киноларда суратга тушган Пўлат Саидқосимов таваллудига — 2026-йилнинг октабрида 95 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ артистининг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: “Оловли йўллар”, “Муҳаббат можароси” каби ўзбек филмларини яхши биласизми?
Пўлат Саидқосимов 1931-йил 8-октабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1954-йили Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳини битиргач, Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд театрида фаолият бошлаган. 1957-йилдан бошлаб эса Ҳамза (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма) театрида ишлашни давом эттирган. “Мирзо Улуғбек”, “Сарвқомат дилбарим”, “Қирол Лир” ва “Қутлуғ қон” каби спектаклларда ёдда қоладиган ролларни ижро этган.
1970-йилда “Фавқулодда комиссар"да қатнашган актёр кейинги йили “Муҳаббат можароси"да суратга тушган. 1974−1979-йилларда “Абу Райҳон Беруний”, “Жазирама қуёш остидаги уй” ва “Ичкиёв” номли филмларда иштирок этган. 1980−1986-йилларда эса у қатнашган “Ленинградликлар, менинг болаларим”, “Диёнат”, “Гирдоб” ва “Олмос камар” филмлари экран юзини кўрган. 90-йилларда эса “Юзсиз”, “Сўнгги ўқ” ва “Пиёда"да ҳам рол ўйнаган.
“Шайтанат” сериали, шунингдек, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар” ҳамда “Чол ва набира” сингари филмларда суратга тушган актёр 2019-йил 15-январда вафот этган.

