Тест: “Зулматни тарк этиб” ва “Қутлуғ қон” каби ўзбек филмларини қанчалик яхши биласиз?
ъУлуғбек юлдузиъ, ъЁр-ёръ ва ъРустам ва Суҳробъ сингари киноларда суратга тушган Олим Хўжаев таваллудига 7-октабрда 116 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета ўзбек театри ва кино арбобининг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: “Зулматни тарк этиб” ва “Қутлуғ қон” каби ўзбек филмларини қанчалик яхши биласиз?
Олим Хўжаев 1910-йил 7-октабрда, айрим манбаларга кўра эса 24-сентабрда, Бухорода дунёга келган. У 1929-йилда Бухоро маориф билим юртини тамомлаб, 1977-йилгача Ҳамза театрида ишлаган. “Алишер Навоий”, “Ҳамза”, “Ҳамлет” сингари спектаклларда 100 дан ортиқ образларни гавдалантирган. Режиссёр сифатида “Абу Райҳон Беруний”, “Юрак сирлари”, “Бой ила хизматчи” спектаклларини саҳнага қўйган.
У 1956-йилда “Абу Али ибн Сино”, “Қутлуғ қон” филмларида, 1958−1959-йилларда эса “Фарзандлар”, “Шоирнинг тақдири” ва “Иккинчи баҳор”да суратга тушган. 1960−1965-йилларда “Ҳамза”, “Ёр-ёр” ҳамда “Улуғбек юлдузи”да қатнашган. Шунингдек, у “Зулматни тарк этиб”, “Умид”, “Рустам ва Суҳроб” каби филмларда ҳам иштирок этган.
“Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби 1977-йилда вафот этган.

