Лайфстайл

Тест: “Тилсимой — ғаройиб қизалоқ” ва “Тўйлар муборак” каби ўзбек филмларини қанчалик яхши биласиз?

ъТангалик болаларъ, ъБолалик бекатидаги поездъ ҳамда ъТемир эркакъ сингари киноларда суратга тушган Гавҳар Зокирова 10-сентабрда 77 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ артистининг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: “Тилсимой — ғаройиб қизалоқ” ва “Тўйлар муборак” каби ўзбек филмларини қанчалик яхши биласиз?

Гавҳар Зокирова 1949-йил 10-сентабрда Тошкент вилоятининг Нурафшон туманида дунёга келган. У ўрта мактабни тугатгач, Тошкентдаги Политехника олийгоҳида таҳсил олган. 1971-йилда Тошкент давлат театр ва рассомлик институтини битирган. 1971-йилдан бошлаб Ҳамза театри, яъни ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси сифатида фаолият юритган Гавҳар Зокированинг илк саҳна ижроси “Парвоз” спектаклида бўлган.

У “Отелло”, “Абу Райҳон Беруний”, “Келинлар қўзғолони”, “Соҳибқирон Темур”, “Нажот Истаб” ва “Ўзгалар дарди” каби 100 дан ортиқ спектаклларда рол ижро этган. “Бой ила Ҳизматчи” спектаклидаги Гулбаҳор образи учун Ҳамза номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

Актриса 1978−1988-йилларда “Тўйлар муборак”, “Олмос камар”, “Болалик бекатидаги поезд” (“Поезд со стансии децтва”), “Тепалик” филмларида суратга тушган. 1990-йилларда эса “Тангалик болалар”, “Темир эркак”, “Тилсимой — ғаройиб қизалоқ” номли киноларда иштирок этган. Бундан ташқари, у “Севинч”, “Сарвиноз” ва “Кулба” номли филмларда ҳам қатнашган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.