Тест: “Майсаранинг иши”, “Юлдузингни бер осмон” каби ўзбек филмларини яхши биласизми?
ъТемир хотинъ, ъКелинлар қўзғолониъ ва ъАрмонъ сингари филмларда суратга тушган Дилором Эгамбердиева 2026-йилнинг октабрида 64 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: “Майсаранинг иши”, “Юлдузингни бер осмон” каби ўзбек филмларини яхши биласизми?
Дилором Эгамбердиева 1962-йил 25-октабрда Фарғона вилоятида туғилган. У мактабни битиргач, Россиядаги кинематография институтида таҳсил олган.
1981-йилда у “Олтин жун” (“Золотое руно”) филмида суратга тушган, орадан икки йил ўтиб эса “Уйғониш” ва “Ёлғиз” номли филмларда рол ижро этган. 1985−1989-йилларда “Келинлар қўзғолони”, “Аждарҳо ови” (“Охота на дракона”), “Майсаранинг иши” ҳамда “Армон” филмларида ўйнаган. 1990−1995-йилларда “Темир хотин” ва “Юлдузингни бер осмон”да турли образларни гавдалантирган. 2000−2016-йиллар оралиғида эса “Барон”, “Чол ва набира” ҳамда “Новда” каби киноларда иштирок этган.

