Лайфстайл

Тест: “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ажойиб хаёлпараст” каби ўзбек филмларини яхши биласизми?

“Мафтунингман”, “Ўткан кунлар” ва “Улуғбек юлдузи” сингари киноларда суратга тушган Марям Ёқубова таваллудига 19-октабрда 117 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета “Ўзбекистон халқ артистиънинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ажойиб хаёлпараст” каби ўзбек филмларини яхши биласизми?

Марям Ёқубова 1909-йил 19-октабрда Бухорода дунёга келган. 1928-йилда Москвадаги кино мактабини тамомлаган актриса 1929−1932-йилларда Ҳамза театри қошидаги ищи-сайёр театрида фаолият юритган. Бундан ташқари, у Муқимий номидаги давлат академик мусиқали театри ҳамда Ҳамза театрида ҳам ишлаган. “Бой ила хизматчи”, “Гамлет” ва “Ревизор” каби спектаклларда ёдда қоладиган образларни яратган.

1928-йили “Музли уй"да суратга тушган Марям Ёқубова, айниқса, 1950−1960-йилларда кинода фаол бўлган. Шу даврда унинг иштирокида “Бой ила хизматчи”, “Шоҳи сўзана”, “Опа-сингил Раҳмоновалар”, “Мафтунингман”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Майсаранинг иши” ва “Улуғбек юлдузи"дан ташқари “Оқ роял”, “Ўткан кунлар” ҳамда “Ватан ўғлонлари” ҳам экранларга чиққан.

1970−1980-йилларда эса у “Ажойиб хаёлпараст”, “Оловли йўллар”, “Али бобо ва қирқ қароқчи саргузаштлари”, “Водиллик келин” ҳамда “Олмос камар"да бир-биридан фарқ қилувчи ролларни ижро этган.

У 1987-йил 2-февралда вафот этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.