Термизда онасининг машинасини кўчага бошқариб чиққан ўсмир ЙТҲга учради. Қурбон бор
ЙТҲ 9-октабр куни тунги вақтда Термиз туманида содир бўлган. 16 ёшли ўсмир онасининг Собалт машинасини катта тезликда бошқариб бориб, йўл ўртасидаги ёритиш чироқлари устунига урилган. Оқибатда ўсмирнинг ёнида бўлган синфдош дўсти воқеа жойида вафот этган.

Термизда онасининг машинасини кўчага ҳайдаб чиққан ўсмир ЙТҲга учради. Қурбон бор
Термиз туманида мактаб ўқувчилари машина бошқариб, йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 2026-йил 9-октабр куни ярим тунда содир бўлган. Термиз шаҳридаги мактаблардан бирининг 10-синф ўқувчиси, 2010-йилда туғилган ўсмир онасига тегишли Собалт машинасини Термиз тумани ҳудудида катта тезликда бошқариб кетаётиб, йўл ўртасидаги ёритиш чироқлари устунига урилган. Бу вақтда машинада унинг синфдош дўсти ҳам бўлган.
Натижада иккинчи ўсмир оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Машинани бошқарган ўсмир эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

