Маҳаллий

Тошкент вилоятида ЙПХ ходими каналга тушиб кетган Собалтъдан аёлни қутқариб қолди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходими каналга тушиб кетган Собалт русумли автомобилдан аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Рустам Асқаров маълум қилди.

Хабарга кўра, ҳодиса 1-сентябр куни юз берган. Собалт ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, машинаси билан каналга тушиб кетган. Шу яқин атрофда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими воқеага гувоҳ бўлиб, ҳайдовчини қутқариш учун сув бўйига югурган. Чўкаётган аёлни кўриб, у ўзини сувга ташлаб, уни қутқариб олган. Шундан сўнг аёлга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

Каналга тушиб кетган автомобил эса махсус техника ёрдамида чиқариб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 6-август куни Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида чўкаётган 13 ёшли бола Яккасарой тумани ички ишлар органлари ФМБ пост-патрул хизмати инспектори ёрдамида қутқариб қолинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.