Маҳаллий

Тошкент вилоятида Собалт сиқиб кетган Спарк ағдарилиши оқибатида ота ва бола вафот этди

Тошкент вилоятида Собалт сиқиб кетиши сабаб Спарк йўл четига бориб ағдарилди. Оқибатда Спаркъдаги 39 ёшли эркак ва унинг 5 ёшли фарзанди вафот этди. Воқеа жойидан қочиб кетган Собалт ҳайдовчиси ўша куни ушланди.

Тошкент вилоятида Собалт автомобили Спарк машинасини сиқиб юбориши натижасида Спарк ағдарилиб кетди, оқибатда ота ва унинг фарзанди ҳалок бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Собалт Спаркни қувиб ўтаётганида унинг йўлини тўсиб қўйгани, бунинг натижасида Спарк йўл четига чиқиб ағдарилгани, Собалт эса ҳодиса жойидан қочиб кетгани акс этган.

Тошкент вилояти ИИББ маълумотларига кўра, ушбу ҳодиса 15-август куни соат 09:30 атрофида содир бўлган. Ўша куннинг ўзида Собалт ҳайдовчиси, 30 ёшли Х.A.ning шахси аниқланиб, у қўлга олинган.

“Миллар” дастурида хабар берилишича, вафот этганлар 39 ёшли эркак ва унинг 5 ёшли фарзанди бўлган. Яна бир аёл шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.