Маҳаллий

“Юк машинасининг одам босиб кетиши биринчиси эмас” – Булоқбошидаги даҳшатли ЙТҲ тафсилоти

10-октабр куни соат 9:40лар чамасида Андижон вилояти Булоқбоши тумани Нефтчилар қишлоғида тупроқ ортилган юк машинаси довондан пастликка тушаётганда тормоз тизими ишламай қолган. Бунинг оқибатида “ҲОВО” йўл четида турган автомашиналарга урилиб уларни 30-40 метргача судраб бориб ағдарилган, атрофдаги дўконлар вайрон бўлган.

“Юк машинасининг одам босиб кетиши биринчиси эмас” – Булоқбошидаги даҳшатли ЙТҲ тафсилоти

Айнан шу кўчада оқибати ўлим билан якунланган юк машинаси иштирокидаги камида 5 та аянчли автоҳалокат содир бўлгани айтилмоқда. ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани билдирилмоқда.

Суриштирувга кўра, Булоқбоши тумани Нефтчилар қишлоғида марказий кўча кичик довонга туташган бўлиб, айнан шу йўлдан юк машиналари қатнайди. Кўп ҳолларда қияликдан қум ва шағал ортиб тушаётган юк машиналарининг тормоз тизими ишламай қолади. Сўнгги 2 йил ичида ана шундай юк машиналари иштирокидаги ЙТҲларда камида 6 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Маҳаллий аҳоли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун марказий кўчадан юк машиналари қатновини чеклаш, шунингдек нотекис йўлларни текислаб беришни сўраб тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ натижа бўлмаган.

Яна қанча одам ўлиши керак?

Бугунгиси билан ҳисоблаганда қишлоғимизда юк машинаси билан боғлиқ бешинчи марта ана шундай даҳшатли фалокат юз бериши. Аввалги ЙТҲларда юк машинаси тепаликдан келиб тормози ишламасдан нечта хонадонларга урилиб хонавайрон қилди. Нечта одамлар ўлиб кетди...

Довонни пасайтириб берамиз, йўлллар кенгайтирилиб таъмирланади деб ваъда беришганига неча замонлар бўлиб кетди. Амалий натижа йўқ. Бугунги ЙТҲда икки ёш бола ўлди. Бири аёл киши.

Бундай кўнгилсиз воқеалар қачонгача давом этишини билмаймиз. Бу катта юк машиналар орқасидан яна қанча одам ўлиши керак?

Йўлни кенгайтириш керак энг аввало. Бу йўл аслида сносга тушган. Лекин маблағ ажратилмай қолиб кетди. Бизнинг Нефтпром қишлоғи билан ҳеч кимни иши бўлмай қолди. Пиёдалар йўлаги йўқ, ҳаммаёқ хонавайрон.

Қишлоққа туташиб кетган довонимизнинг неча метр баландлигини аниқ билмайман. Камида 100 метр бўлса керак. Энди ўйланг, 60 тонна машина юки билан тепадан тушиб келяпти. У энди пастга тушгунча 150-200 тонна бўлиб кеца керак.

Тепаликда карерлар бор. Юк машиналари у ердан юкини олиб довондан қишлоғимиз томон тушиб келади. Кўп ҳолларда пастликка тушаётган тениканинг тормози ишламай қолади. Ҳайдовчи кейин машинани тўхтата олмай одамларнинг устига босади-да. Авваллари юк машиналари фақат тунда ҳаракатланар эди. Нима бўлдию кундузи юрадиган бўлиб қолди. Асфалтларимиз ҳам шу юк машиналарининг дастидан “ўлди”. Тегишли ташкилотлардан илтимос қилиб қоламиз, инсон ҳаётига хавф солаётган бу юк машиналарини кўчамиздан ҳаракатланишига чек қўйишда ёрдам беришсин, йўлларимизни текислаб, таъмирлаб беришсин, дейди Абдулаҳад Абдурасулов.

Қурбонлар кўп бўлиши мумкин эди...

“Қишлоғимиз довонга туташиб кетган. Тепаликдан тушаётган оғир юк машиналари тормози ушламай қолиб тўғри бизнинг қишлоққа тезликда келиб қолади. Муаммони бартараф қиламиз деб анча уриндик. Фойдаси бўлмади. Нотекис, тепаликдан иборат йўлимизни текислаб беришсин, кўчаларимзни тартибга солишсин. Қачонгача одамлар ўлиб кетади?

Айнан мана шу кўчада аввал ҳам юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда ўлим ҳолати бўлган. “ҲОВО” 3 нафар ёш болани уриб кетди. Ундан кейин Собиржон исмли укамиз ҳам юк машинаси босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Бугунги ҳодисада тупроқ ортилган юк машинаси 4-5 машинани 30 метргача судраб пачоқлаб ташлади, яна йўл бўйидаги дўконларни ҳам вайрон қилди. Жудаям ачинарли воқеа юз берди. Ёш болалар, яна аёл киши ўлди. Юк машиналарининг бу йўлдан юриши аслида умуман мумкин эмас. Ҳаттоки йўлларга белгилар ҳам қўйилмаган, светафор йўқ.

Шукурки, аянчли ЙТҲ шанба куни содир бўлди, мактабнинг йўқлиги. Агар мактаб пайти бўлганида қурбонлар сони янада ортиши мумкин эди”, дейди Шуҳрат Хонтўраев.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.