Машина уриб кетган она-бола воқеаси: Зангиотадаги ЙТҲ тафсилотлари
15-сентабр куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 39-мактаб қаршисида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган она ва болани Черй машинаси ҳайдовчиси уриб юборган. Вилоят ЙҲХБ воқеанинг эртаси куни «пиёдаларнинг соғлиғи яхшилангани сабабли шифохонадан рухсат берилгани» ҳақида маълумот берган. Бироқ она 16-сентабр куни аҳволи оғирлашгани учун шифохонага ётқизилган.

Машина уриб кетган она-бола воқеаси: Зангиотадаги ЙТҲ тафсилотлари
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган 39-мактаб рўпарасида 15-сентабр тонгида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган она ва болани Черй автомобили уриб юборди. Вилоят ЙҲХБ 16-сентабр куни ушбу ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Унда қайд этилишича, «пиёдаларнинг соғлиғи яхшилангани учун уларга шифохонадан рухсат берилган». Шу хабардан кейин бемор аёлнинг холаси таҳририятга мурожаат қилиб, жияни ҳозир шифохонада эканини билдирди.
ЙТҲдан кейин беморга уйига жавоб берилган
Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг аёл ва унинг ўғли Зангиота туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Бироқ кейинроқ фарзандини кузатувга олиб, Тошкент вилояти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар нейрохирургия бўлимига юборишган.
Аёл ўша куни ўзини яхши ҳис қилмаганини, шунга қарамай текширувлардан сўнг уйига жавоб берилганини айтди. Уйига қайтгач, унинг аҳволи яхшиланмаган. Кечаси иситмаси кўтарилиб, оғриқлари кучайган ва шифокор қўшниси унга тун давомида укол қилиб турган.
Воқеа содир бўлган куни беморни қабул қилган шифокор Файзуллахўжа Эшонхўжаев аёлни ўша пайтда стационарга ётқизиш учун асос топилмаганини маълум қилди.
«Маълумотнома бўйича, биринчи онага йўл-транспорт ҳодисаси ташхиси ва даҳан соҳаси, юз соҳалари ва оёқларидаги тизза соҳаларида лат ейиши, терида шилинган жароҳат, тепа жағининг мана, учта тиши травматик синиши ташхисини қўйдик. Мутахассислар маслаҳатлашилган ҳолда ташхис қўйдик. Бу тиш синиш енгил жароҳатга кирмайди. Бу аёлга шунақа ташхис қўйдик, ҳақиқатан ётиш ҳолати аниқланмади», - деди шифокор.
Бемор яна шифохонага қайтди
Беморнинг холаси 16-сентабр куни унинг аҳволи ёмонлашганини кўриб, тез ёрдам чақирган.
«Чоршанба куни эрталаб жиянимни кўргани уйига бордим. Борсам, аҳволи оғир эди. Йиғлаб ётибди, бошини кўтара олмаяпти. Тишлари синган, оёқлари ҳам оғриқли эди. Кейин мен дарров тез ёрдам чақирдим ва у билан шу ерга келдик. Рентгенга туширди», деди. «Қани, рентген қоғозини бизга кўрсатинглар, бир кун олдинги рентгенни кўрсатинг», десам, аввал кўрсатишмади. Кейин компютерда кўрсатди. «Рентгенда ҳамма ҳолати яхши, сотресенияси йўқ», деб айтишди»,

