Маҳаллий

Telegram’да олий таълим вазири номидан хабарлар тарқатилмоқда — вазирлик огоҳлантириш билан чиқди

Telegram’да номаълум шахслар олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов номидан хабарлар тарқатмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати огоҳлантирди. Идорада таъкидланишича, вазир бу хабарларни юбормаяпти. Кўрсатилган аккаунт ҳам унинг шахсий Telegram-аккаунти эмас. Фуқаролардан бундай хабарларга жавоб бермаслик ва телефонга келадиган кодларни ҳеч кимга бермаслик сўралди. Шунингдек, [...] бўлмаслик тавсия этилади.

Telegram’да номаълум шахслар олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов номидан хабарлар юбормоқда — бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати огоҳлантирди.

Идорада вазир бундай хабарларни жўнатмаслигини таъкидлашди. Бундан ташқари, кўрсатилган аккаунт унинг шахсий Telegram-аккаунти эмас.

Фуқаролардан бундай хабарларга жавоб бермаслик ва телефонга келадиган кодларни ҳеч кимга бермаслик сўралди. Шунингдек, шахсий маълумотларни маълум қилмаслик, ҳужжатлар ёки бошқа ҳар қандай маълумотларни юбормаслик лозим.

Вазирлик фаолияти тўғрисидаги расмий маълумотлар фақат унинг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилинади.

Идорада, шунингдек, сохта хабарларга ишонмаслик ва уларни тарқатмасликка чақиришди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.