Маҳаллий

Ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун Телеграм-бот ишга тушди

Энди фуқаролар пойтахтдаги кўп қаватли уйлар атрофида, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар ёки бошқа

Ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун Телеграм-бот ишга туширилди.

Тошкент шаҳрининг меъморий кўринишини сақлаш, шаҳарсозлик қоидаларига амал қилинишини таъминлаш ва ноқонуний қурилишларга барҳам бериш мақсадида махсус “Ноқонуний қурилиш” Телеграм-боти ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар кўп қаватли уйлар атрофида, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар ёки бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилиш обьектларини аниқлаган тақдирда, бу ҳақда @ноқонуний_қурилиш_бот орқали хабар беришлари мумкин.

Ушбу бот орқали келиб тушган мурожаатлар ноқонуний қурилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўришда жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бош прокуратура фуқароларни ўз уйи ва маҳалласидаги ўзгаришларга бефарқ бўлмасликка ҳамда ноқонуний қурилиш ҳолатлари кузатилганда жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.