Маҳаллий

«Ташаббусли бюджет»нинг ғолиблари аниқланди

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026-йилги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.

«Ташаббусли бюджет»нинг ғолиблари маълум бўлди

31-август куни «Ташаббусли бюджет» доирасидаги овоз бериш жараёни ниҳоясига етди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, ушбу жараёнларда республика бўйлаб жами 10 миллион 124 мингта овоз қайд этилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, умумий қиймати 3,1 триллион сўмга тенг бўлган 2195 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Бу лойиҳаларнинг 2059 таси анъанавий лойиҳалар бўлса, 136 таси шериклик асосидаги лойиҳалардир.

Ғолиб бўлган лойиҳаларнинг асосий қисмини ички йўлларни (жумладан, пиёдалар йўлакчалари ва йўл ўтказгичларни) таъмирлаш (1022 та), умумтаълим мактабларини таъмирлаш (476 та) ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш (173 та) тадбирлари ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.