Маҳаллий

“Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғона шаҳрида лойиҳаларга овоз бериш вақтинча чекланади

"Ташаббусли бюджет"нинг 2026-йилги 2-мавсумида Фарғона шаҳрининг овоз бериш жараёнидаги иштироки вақтинча тўхтатилади. Бу ҳолатга ищи комиссия томонидан ба'зи лойиҳаларнинг асоссиз равишда рад этилиши сабаб бўлган.

Ушбу мавсумда фуқаролардан жами 23 551 та лойиҳа келиб тушган. Улардан 20 254 таси ищи комиссиялар томонидан саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, овоз бериш босқичига йўналтирилган. Бироқ, Фарғона шаҳрида айрим лойиҳалар ищи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани аниқланган.

Мазкур вазият юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш бўйича сўров юборган. Аммо Фарғона шаҳри ищи комиссияси лойиҳаларни қайта кўриб чиқишни таъминламаган.

Шу боис, ищи комиссия лойиҳаларни белгиланган мезонларга мувофиқ қайта кўриб чиққунга қадар Фарғона шаҳрида лойиҳаларга овоз бериш босқичи вақтинча чекланади.

"Ташаббусли бюджет" доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи 21-август соат 23:59 да бошланади ва 31-август соат 23:59 га қадар давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.