Маҳаллий

Фарғонада “Ташаббусли бюджет” учун овоз бериш тикланди

Фарғона шаҳрида "Ташаббусли бюджет" учун овоз бериш жараёни қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати 25-август куни маълум қилди.

"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2026-йилги 2-мавсуми доирасида Фарғона шаҳрида ищи комиссиялари томонидан лойиҳалар асоссиз равишда рад этилганлиги сабабли овоз бериш босқичи вақтинча тўхтатилган эди. Ваколатли орган томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонларга асосан қайта кўриб чиқиш бўйича сўров юборилганига қарамай, Фарғона шаҳри ищи комиссияси лойиҳаларни қайта кўриб чиқишни таъминламаган эди.

Шу сабабли, ищи комиссия лойиҳаларни амалдаги мезонларга мувофиқ қайта кўриб чиқмагунча, Фарғона шаҳрида лойиҳаларга овоз бериш босқичи вақтинча чекланган эди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг талабига биноан, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида ищи комиссия томонидан лойиҳалар белгиланган мезонларга асосан қайта кўриб чиқилди. Шунга кўра, ушбу ҳудудда лойиҳаларга овоз бериш босқичи тўлиқ тикланди.

"Ташаббусли бюджет" доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи 21-август куни соат 23:59 да бошланган эди. Мазкур жараён 31-август куни соат 23:59 га қадар давом этади. Овоз бериш эвазига пул мукофоти ваъда қилувчи норасмий Телеграм ботлари кўпайгани сабабли Иқтисодиёт ва молия вазирлиги огоҳлантириш билан чиқиб, мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беришга чақириб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолиш эҳтимолидан огоҳлантирган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.