Лайфстайл

“Такси” филмидаги комиссар Жибер: Франсуз актёри Бернар Фарси ҳозир қаерда? (фото)

“Такси” филмидаги комиссар Жибер: франсуз актёри Бернар Фарси ҳозир қаерда? (фото)

“Такси” филмининг энг ёдда қоладиган қаҳрамонларидан бири — комиссар Жибер образини франсуз актёри Бернар Фарси гавдалантирган. Қуйида машҳур актёрнинг ҳаёти ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

Унинг оиласи ҳарбийлардан иборат бўлиб, театр ва кино оламидан йироқ эди. Фарси болалигидан санъатга қизиқа бошлаган. У мусиқа ва рақс миллий консерваториясида таҳсил олишни бошлаган, кейин эса уни тарк этган. Бернар Реймсдаги театр мактабини тугатиб, Парижга йўл олган. Фарси актёр сифатидаги илк қадамларини Монпарнас театрида қўйган. У ерда у иккинчи даражали ролларни ижро этган. Шу билан бирга, у кастинг ва киносиновларга қатнашиб, филмларда рол олишга ҳам уриниб кўрган. Кўплаб киностудиялар Фарсига рад жавобини берган. Бунга унинг ташқи кўриниши ўша даврдаги Франсия кинематографи талабларига мос келмагани сабаб бўлган. Фарсининг ижодий юксалиши 80-йилларга тўғри келади. Ўша пайтда у франсуз режиссёрлари суратга олган кўплаб филмларда рол ўйнай бошлаган. 1983-йилда Бернарга “Ой акси” номли филмда суратга тушиш таклиф қилинган. Ёш актёр картина қаҳрамонлари орасида кўзга ташланмаган бўлса-да, Фарси франсуз киносининг юлдузлари билан бир майдонда ишлашга муваффақ бўлган.

2000-йилларда Бернарнинг филмографияси ёрқин лойиҳалар билан бойиган. У актёр сифатида ҳам драматик, ҳам комедик ролларда ўзини синаб кўрган. 2001-йилда “Бўри қардошлиги” триллери экранларга чиққан. Филм томошабинни 18-асрда Франсиянинг жанубида юз бераётган ваҳший қотилликлар оламига шўнғишга чорлайди. Ушбу филмда Бернар билан бирга Венсан Кассел, Моника Беллуччи каби таниқли актёрлар ҳам суратга тушган. Моника Беллуччи билан бирга актёр “Астерикс ва Обеликс: Клеопатра миссияси” картинасида ҳам ишлаган.

Филмининг биринчи қисми 1998-йилда намойиш этилган бўлиб, Фарси унда комиссар Жибер ролини ижро этган. Пицсериянинг собиқ курьери Даниел ва омадсиз полициячи Эмильеннинг кулгили саргузаштлари ҳақидаги картина нафақат Франсияда, балки бутун дунёда машҳурликка эришган.

Бернар Фарсининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ. Актёр на рафиқаси, на фарзандлари ҳақида оммага ҳеч қандай маълумот бермайди. Журналистлар Бернардан шахсий ҳаёти ҳақида бир неча бор сўраган, бироқ актёр интервюларида фақат театр ва кино ҳақида гапиришни маъқул кўрган. Фарси ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди, шу сабабли унинг ҳозир қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Актёрнинг мухлислари унинг 2023-йилда кекса эр-хотинларнинг ҳаёти ҳақидаги филмда суратга тушганини эшитиб, албатта хурсанд бўлишади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.