Маҳаллий

Тадбиркорнинг ҳақлилиги презумпсияси жорий этилди

Энди жаримага тортиш учун давлат органи тадбиркорнинг қонунбузарлигини ёки мажбурияти бажарилмаганини исботлаши керак, бартараф этиб

**Тадбиркорнинг ҳақлилиги презумпсияси жорий этилди**

Президентнинг 2026-йил 27-августдаги ПФ–175-сон фармонига мувофиқ, давлат органлари ва тадбиркорлик субьектлари ўртасидаги оммавий ҳуқуқий муносабатларда «тадбиркорлик субьектининг ҳақлилик презумпсияси» жорий қилинди.

Мазкур тартибга кўра, давлат органи бунинг аксини исботламагунча, тадбиркорлик субьекти ҳамда унинг мансабдор шахси қонунчилик талабларига мувофиқ иш тутган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган деб ҳисобланади.

Судда ёки низони кўриб чиқадиган бошқа маъмурий органда тадбиркорга нисбатан қўлланган ҳуқуқий таъсир чораси ёхуд қабул қилинган қарорнинг асосли, қонуний ва мутаносиб эканини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этилганини исботлаш вазифаси давлат органи зиммасига юклатилади.

Янги қоида тадбиркор билан давлат органи ўртасидаги низоларда далиллаш юкига доир ёндашувни белгилайди. Бунда тадбиркорнинг қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилгани бошланғич ҳолат сифатида қабул қилинади ва бунинг тескарисини давлат органи исботлаши керак бўлади.

Шунингдек, қонунчиликни турлича талқин қилиш имконияти сақланиб қолган, бартараф этиб бўлмайдиган зиддият ва шубҳалар тадбиркорлик субьекти фойдасига талқин қилиниши назарда тутилган.

ПФ–175-сон фармон тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган. Ҳужжат 2026-йил 28-августдан кучга кирган.

Фармонда, шунингдек, кичик тадбиркорлик субьектларини текширишга уч йиллик мораторий жорий этиш каби чоралар ҳам белгиланган. Бунда жиноят иши доирасидаги, инсон саломатлиги ва меҳнат қонунчилигига оид айрим текширувлар, шунингдек, қонунда кўрсатилган бошқа ҳолатлар истисно қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.