Суяклар, хотира ва юрак фаолияти учун: қўзиқориннинг инсон организмига қандай фойдаси бор?

**Суяклар, хотира ва юрак фаолияти учун: қўзиқориннинг инсон организмига қандай фойдаси бор?**
Қўзиқоринни яхши кўриб истеъмол қиладиганлар учун қувончли хабар бор. Қўзиқорин нафақат таомнинг мазасини яхшилайди, балки соғлиққа ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб ёзади “Новий очаг”.
**Қўзиқоринлар яна нима учун фойдали?**
**Ёш кўринишни сақлашга ёрдам беради**
2017-йилда Пенсилвания штати университети ўтказган тадқиқотга кўра, қўзиқоринлар иккита антиоксидант — эрготионин ва глутатионнинг жуда юқори консентрациясини ўз ичига олади. Бу антиоксидантлар организмни ажинлар каби қаришнинг кўринадиган белгиларини келтириб чиқарадиган физиологик стрессдан ҳимоя қилади.
**Миядаги ёшга боғлиқ ўзгаришларни секинлаштиради**
Тадқиқотчиларга кўра, юқорида тилга олинган иккита антиоксидант — эрготионин ва глутатион — Паркинсон ва Алсгеймер касалликларининг олдини олишга ёрдам беради. Келажакда неврологик касалликлар хавфини камайтириш учун кунига камида бешта қўзиқорин истеъмол қилиш тавсия этилади. Уларнинг озуқавий хусусиятларини яхшироқ сақлаш учун уларни микротўлқинли печда ёки грилда пишириш керак.
**Хотирани яхшилайди**
Бу руҳий саломатлик билан боғлиқ яна бир фойда. Сингапур Миллий университети тадқиқотчилари 2019-йилда ҳафтасига икки порсия қўзиқорин истеъмол қилиш когнитив пасайиш эҳтимолини камайтириши мумкинлигини аниқлаган.
**Юрак саломатлигини яхшилайди**
Қўзиқорин таомларнинг таъмини туздан ҳам яхшироқ оширади, чунки улар таркибида глутамат рибонуклеотидлари бор. Ушбу бирикмалар қон босими ёки юрак хасталиги хавфига таъсир қилмасдан мазали таъм беради. Қўзиқоринларнинг бир бутун порсиясида атиги 5 мг натрий мавжуд. Шунингдек, улар қизил гўшт учун ажойиб ўринбосар бўлиб, қўшимча калория, ёғ ва холестеринни камайтиради.
**Суякларни мустаҳкамлайди**
Супермаркетдан УВБ кўрсатилган қадоқни танлаш лозим. Бундай қўзиқоринлар қоронғида ўстирилганларига қараганда қуёш нурини кўрган бўлади ва эргостерол деб аталадиган бирикмани тўғридан тўғри Д витаминига айлантиради. Д витамини эса суяк саломатлигини мустаҳкамлайди.
**Энергияни оширади**
Қўзиқоринлар Б гуруҳи витаминларига бой: рибофлавин (Б2), фолий кислотаси (Б9), тиамин (Б1), пантотеник кислота (Б5) ва ниацин (Б3). Улар организмга истеъмол қилинадиган озиқ-овқат энергиясидан фойдаланишга ёрдам беради ва кислород ташийдиган қизил қон ҳужайраларини ишлаб чиқаради.
**Қандай қилиб кўпроқ қўзиқорин истеъмол қилиш керак?**
Шунингдек, қўзиқоринлардан нонушта учун омлет тайёрлаш тавсия этилади. Макарон соусига бироз қўзиқорин қўшиб, уни янада хуштаъм қилиш мумкин.
Аммо фойдали ва ейилмайдиган қўзиқоринларни фарқлаш жуда муҳим. Ёввойи табиатда ўсадиган қўзиқоринларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Улар заҳарли бўлиб, оғир касалликларга, айрим ҳолларда эса ўлимга олиб келиши мумкин. Қўзиқоринларни кенг тарқалган жойда — озиқ-овқат дўконидан сотиб олиш тавсия этилади.

