Организмда Д витамини танқислигини билдирувчи белгиларни биласизми?

Организмда Д витамини етишмовчилигининг белгилари сизга ма'лумми?
Д витамини танамиз учун суяклар мустаҳкамлиги, иммунитет ва умумий саломатликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Унинг танқислигини ко'пинча сезиш қийин бо'лади. Бироқ, организм ба'зи аломатлар орқали бу моддага эҳтиёж сезаётганини билдиради.
Куз-қиш мавсумида қуёшли кунлар камайиб борар экан, Д витамини танқис бо'лган даврда о'зингизни тетик ва ищан сақлашга қандай ёрдам бериш ҳақида о'йлаб ко'риш зарур. Чунки айнан шу витамин танамизнинг ко'плаб функсияларини, жумладан, калсий ва фосфор алмашинуви, иммунитет, жисмоний фаоллик ва чидамлиликни бошқаради.
**Суяк-мушак тизими ва тери муаммолари**
Мушаклар заифлиги, мушак ва суякларда ог'риқ ҳамда тортишишлар, синган жойларнинг секин битиши, соч то'килиши, тирноқлар мо'ртлиги, тери қуруқлиги ва қичиши – буларнинг барчаси организмда Д витаминига бог'лиқ калсийнинг суяклар, мушаклар, тери ва унинг ҳосилалари – тирноқлар ҳамда сочларда камайиши туфайли юзага келиши мумкин.
**Ҳолсизлик ва кайфият бузилиши**
Асаб то'қимасида Д витаминига рецепторлар мавжудлиги сабабли ҳолсизлик, уйқучанлик ёки уйқусизлик, тез чарчаш, кайфиятнинг депрессиягача пасайиши, ҳаддан ташқари терлаш, айниқса қо'л ва оёқ кафтларида кузатилиши мумкин.
**Иммунитет пасайиши**
Д витамини организмнинг иммунитет ҳужайраларига та'сир ко'рсатиб, турли юқумли ва яллиг'ланиш жараёнларига қарши курашиш қобилиятини оширади. Шу сабабли унинг танқислиги иммунитет заифлашишига олиб келади. Натижада тез-тез шамоллаш, турли хил яллиг'ланишлар ва секин битадиган яралар пайдо бо'лиши мумкин.
**Ко'риш ва овқат ҳазм қилиш муаммолари**
Иштаҳа пасайиши, тана вазни камайиши, ог'из қуриши (ачишиши) ва ко'риш қобилиятининг ёмонлашуви овқат ҳазм қилиш тизими ҳамда ко'з то'қималаридаги Д витамини рецепторлари билан бог'лиқ бо'либ, улар витамин етишмовчилигига о'зига хос тарзда ишдан чиқиш билан жавоб беради.
**Сурункали касалликнинг ривожланиши**
Д витаминининг асосий вазифаси фосфор-калсий алмашинувини тартибга солиш, я'ни калсий со'рилиши, о'злаштирилиши ва суяклар ҳамда мушакларга етказилишини ошириш бо'лгани сабабли унинг етишмаслиги натижасида болаларда ривожланиш сур'ати секинлашади (о'сишдан орқада қолиш, вазн етишмаслиги, тишларнинг кеч чиқиши), рахит, умуртқа пог'онаси қийшайиши кузатилади. Катталарда эса суяк зичлиги камайиши, суяк синишлари, тез-тез тиш кариеси учрайди. Аёлларда ҳайз даврининг бузилишигача, ҳаттоки бепуштликка олиб келиши, о'смирларда жинсий ривожланишнинг кечикиши кузатилади.
Шу билан бирга, юқорида келтирилган белгилар эндокрин, юрак-қон томир, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг ното'г'ри ишлаши билан бог'лиқ бошқа касалликларда ҳам кузатилиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Шу сабабли Д витаминининг юқори (даволовчи) дозаларини о'збошимчалик билан қабул қилиш тавсия этилмайди. Энг ма'қул ё'л – бу масалани мутахассис билан маслаҳатлашиш чог'ида муҳокама қилишдир.
Д витамини терида ултрабинафша нурлар та'сирида ҳосил бо'лади, шунингдек, балиқ мойи, го'шт, жигар, тухум, сут ва сут маҳсулотлари орқали овқат билан организмга киради. Шу боис бу витаминнинг профилактик ва даволовчи дозаларини белгилашда организмнинг индивидуал хусусиятларини ҳамда овқатланиш тарзини ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари, Д витаминини тайинлашдан аввал унинг қондаги бошланг'ич даражасини аниқлаш лозим – буни албатта шифокор амалга ошириши керак.
Агар бундай имконият бо'лмаса, Д витаминига бой парҳез, қуёш ванналари (қишда қуёшли кунда очиқ ҳавода камида 2 соат, баҳор, ёз ва эрта кузда кунига камида 4 соат бо'лиш) ҳамда куз—қиш—баҳор мавсумида (октябрдан апрелгача) Д витаминининг профилактик дозасини қабул қилиш тавсия этилади.

