Куз мавсумида тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган Д витаминига бой маҳсулотлар

Куз мавсумида тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган Д витаминига бой маҳсулотлар
Саломатлик учун муҳим бўлган Д витамини нафақат метаболизм, балки суяклар ва мия фаолияти учун ҳам фойдали ҳисобланади. Унинг етишмовчилиги оқибатида организмда бир қатор касалликлар юзага келади. Иссиқ мавсумда бу витаминни қуёш нуридан олиш мумкин бўлса, ҳаво салқинлашгани сайин кунлик эҳтиёжни қоплаш учун “қуёш витамини”га бой маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим.
**Қўзиқорин**
100 грамм қўзиқоринда кунлик эҳтиёж учун зарур бўлган Д витамини мавжуд. Шу боис ушбу маҳсулотдан таом тайёрлаш, уни салат ёки сендвичга қўшиб истеъмол қилиш тавсия этилади.
**Лосос**
Лосос балиғи Д витаминининг манбайи ҳисобланади. Организмда “қуёш витамини” меъёрда бўлиши учун ҳафта давомида икки марта лосос истеъмол қилиб туриш керак.
**Тухум**
Бир дона тухумда Д витамини кунлик меъёрининг 4 фоизи бўлгани сабабли, фақат унинг ўзи билан кунлик эҳтиёжни қоплаб бўлмайди, аммо қўшимча сифатида истеъмол қилиш мумкин. Тухумдан тайёрланган нонушта энг фойдали вариантлардан бири.
**Пишлоқ**
100 грамм пишлоқда Д витамини кунлик меъёрининг 3 фоизи мавжуд. Пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш инсултга чалинишнинг олдини олади ҳамда юрак қон-томирлар саломатлигини таъминлайди.

