Лайфстайл

Кузда авж олувчи касалликлар: улардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Кузда авж олувчи касалликлар: улардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Куз фаслида нафақат кайфият тушиши кузатилади, балки организм ҳам касалликларга кўпроқ мойил бўлиб қолади. Бироқ бунинг олдини олиш учун чоралар бор: масалан, Д витамин даражасини назорат қилиш, турли нарсалардан завқланиш ва сайр қилиш мавсумий касалликлардан сақланишга ёрдам беради.

Буларнинг барчаси Д витамин етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мутахассислар фикрига кўра, тадқиқотларнинг бирида организмида Д витамин даражаси паст бўлган одамлар етарлича қуёш нурига тўйинганларга нисбатан тушкунликка тушиш эҳтимоли 10 баравар кўп экани аниқланган.

Қуёш нурлари танада зарур бўлган озуқавий азот оксидини ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу эса модда алмашинуви жараёнининг узлуксиз ишлашига кўмаклашади ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Тадқиқот натижаларига кўра, ултрабинафша нурлар таъсирида вазн ортиб боришини секинлаштириш ва қандли диабетнинг олдини олиш мумкинлиги маълум бўлган.

Уй шароитида қанча кўп вақт ўтказилса, кўкрак бези, простата бези саратони ва юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи шунчалик юқори бўлади. Масалан, Гарвард жамоат саломатлиги мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуёш нурлари етишмаслиги туфайли Д витамини кам бўлган одамларда юрак хасталиги икки баравар юқори бўлиши тасдиқланган. Олдини олиш учун эса кунига камида 15 дақиқа пиёда юриш, қуёш нури етарли бўлмаса-да, Д витаминига бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Артрозни эслатувчи суяк ва мушаклар оғриғи қуёш нури ва Д витамин етишмаслиги туфайли пайдо бўлиши мумкин. Чунки қуёш нури коллаген ва калсийни тўғри тақсимлаш учун зарур. Шу сабабли куз ва қишда, қуёшсиз кунларда қариялар суяк ёки мушакларда қаттиқ оғриқ сезади.

Агар кун давомида қуёш нури керагича қабул қилинмаса, кечаси ухлаш қийинроқ кечади. Шунингдек, кўп вақт сунъий ёруғлик остида ёки компютерда ишлаш ритмларни жиддий равишда бузиши ва уйқусизлик ривожланишига олиб келиши мумкин.

Маълумки, куз фасли жуда кўп терлашга сабаб бўладиган иссиқ мавсум эмас. Аммо Д витамини етишмовчилиги, айниқса, бошнинг кучли терлашига олиб келади. Бу ҳолат тана ҳарорати нормал ва стресс бўлмаган пайтда ҳам юз беради. Шунинг учун ҳам терлаш аломати тез-тез кузатилаётган бўлса, Д витамин билан боғлиқ муаммони бартараф қилиш вақти келди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.