Сунъий йöлдоşларни орбитада махсус «тансоқçилар» қöриқлаşи мумкин
Япониянинг Астроссале компанияси муҳим сунъий йöлдоşларни хавфли яқинлаşувлар ва эҳтимолий ҳужумлардан ҳимоя қиладиган космик аппаратлар гуруҳини яратиşни таклиф этди. Бунинг уçун орбитадаги çиқиндиларни олиб таşлаş ва йöлдоşларга техник хизмат кöрсатиş технологияларидан фойдаланиş мумкин.

Сунъий йöлдоşлар орбитада махсус «тансоқчилар» томонидан қöриқланиши мумкин
Астроссалеънинг мудофаа лойиҳалари йöналиşи раҳбари Алекс Годфрининг айтиşича, компания «тансоқçи» сунъий йöлдоşни уç йилдан кам вақт ичида уçиришга тайёр ҳолатга келтира олади.
Бу ғоянинг асоси компаниянинг орбитадаги обьектларга яқинлаşиш ва улар билан иşлаш бўйича орттирган тажрибасига таянади. Астроссале 2024-йилда АДРАС-Ж миссияси доирасида япон ракетасининг иşлатиб бöлинган босқичини бевосита орбитада яқиндан текşирган. Аппарат Ерга яқин паст орбитада фаолият олиб борган.
2021–2024-йилларда давом этган ЭЛСА-д миссиясида эса компания тижорат лойиҳаси доирасида космик обьектларни ушлаш технологиясини намойиş этган. Энди шу имкониятларни бошқа сунъий йöлдоşларни ҳимоя қилишга мослаштириш таклиф этилмоқда.
Годфрининг тушунтириşича, орбитада техник хизмат кöрсатувчи аппаратлар жуда юқори манёврликка эга бöлиşи керак. Масалан, сунъий йöлдоşга ёнилғи қуйиш ёки иşдан чиққан обьектни орбитадан чиқариш учун унга бевосита туташиш даражасида яқинлаşиш зарур.
Компания вакили ана шу аниқ ҳаракатланиш имкониятлари орбитадаги муҳим обьектларни қöриқлашда ҳам қöл келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Таклиф космик аппаратлар хавфсизлигига оид хавотирлар кучайган пайтда билдирилди. Space.com хабарига кöра, Россия сунъий йöлдоşи ИСЕЕ компаниясига тегишли, Ер юзасини радар ёрдамида кузатувчи аппарат яқинида манёврлар бажарган. Бу ҳолат йöлдоşга эҳтимолий зарар етказилиши мумкинлиги ҳақида хавотир уйғотган.
«Тансоқчи» йöлдоşнинг вазифаси бегона аппаратларнинг ҳимоя қилинаётган обьектга хавфли даражада яқинлашишининг олдини олишдан иборат бöлади.
Годфри бу ғояни авиатаşувчини қöриқлаш тизимига қиёслаган. Унинг айтишича, авиатаşувчи денгизга ёлғиз чиқмайди - уни кичикроқ ва арзонроқ ҳарбий кемалар кузатиб боради ҳамда ҳимоя қилади. Орбитада ҳам қимматбаҳо йöлдоşларни нисбатан ихçам аппаратлар қöриқлаши мумкин.
Компания вакили бундай ҳимоя аппаратини яратиш Буюк Британия каби алоҳида бир давлатнинг техник ва молиявий имкониятлари доирасида эканини айтган.
Шу билан бирга, у умумевропа «тансоқчи» йöлдоşлар гуруҳини ташкил этишни таклиф қилган. Бундай аппаратлар муҳим космик обьектлар жойлашган ҳудудларни патрул қилиб, бир неча иттифоқчи давлатнинг йöлдоşларини биргаликда ҳимоя қилиши мумкин.

