Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олиşга санксия берди
Жиноят иşлари бöйиçа Миробод туман суди 2-ноябр куни Имарат Девелопмент қурилиş лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт çораси қöллаş ҳақида ажрим çиқарди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга санксия берди.
Марат Ҳамдамов аввалроқ процессуал тартибда қўлга олинган эди.
Мазкур жиноят иши 1-ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 192-моддаси (Ваколатини суиистеъмол қилиш) билан қўзғатилган.
“Имарат Девелопмент” МЧЖ қурилиши белгиланган хонадонларни мижозларга шартномада кўрсатилган муддатларда топширмагани айтилмоқда.
Шунингдек, харидорлар компаниянинг лойиҳаларидан бири Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида амалга оширилаётганига қарамай, гўёки пойтахтда жойлашгандек тақдимот қилинганини айтишган.

