Маҳаллий

«Имарат Девелопмент» раҳбариятига нисбатан жиноят иşи қöзğатилди

Пойтахтда ваъда қилинган янги уйлар аслида Тоşкент вилоятининг Қуйи Çирçиқ туманида қурилаётгани маълум бöлгаç, харидорлар квартира пулини қайтариşни талаб қилиşган. Тергов ҳаракатлари Тоşкент şаҳар ИИББ боşлиğи назоратига олинган.

«Имарат Девелопмент» раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси Сергели туманидаги Буюк авлод кўчасида жойлашган «Имарат Девелопмент» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Идора матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, мазкур МЧЖ фаолияти юзасидан ишончсизлик билдирган ва жамият раҳбариятига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув давомида аниқланишича, пойтахтда қурилиши ваъда қилинган янги уйлар аслида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида қурилаётгани маълум бўлгач, харидорлар норозилик билдириб, пулини қайтаришни талаб қилишган. Бироқ тўловлар қайтарилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг икки моддаси аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган:

168-модда («Фирибгарлик»);

192 прим.11-моддаси («Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш»).

Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар ИИББ бошлиги ҳамда прокуратура томонидан назоратга олинган. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши таъкидланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.