Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ раҳбари устидан жиноят иши очилди
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.
“Дарё” танишган суд мажлисига тайинланган ишлар рўйхатига кўра, унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айблов қўйилган.
Мазкур жиноят иши 21-сентябр куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилиши белгиланган.
Юнусжон Насимжонов 2021–2026-йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган. 2026-йил 27-январ куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда уни лавозимидан олиш, фаолиятини ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш топширилганди.

