Маҳаллий

Тошкентда болалар майдончаси ўрнидаги қурилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қурувчи ташкилотнинг норасмий раҳбари гумон қилинувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида болалар майдончаси ва спорт ўйингоҳлари ўрнида қурилиш ишлари олиб борилганлиги сабабли жиноят иши очилди.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, аввал "Маҳалла" хайрия жамоат фонди балансида бўлган ушбу ҳудуд кейинчалик "Ал-Латиф Ҳеарц Товер" МЧЖга ўтказилган. Реконструксия ва қўшимча бинолар қуриш учун тегишли рухсатномалар расмийлаштирилган.

Бироқ, "Лолазор" маҳалласи аҳолиси бу ҳудудда янги бино қурилишига қарши чиққан. Шунингдек, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва инвестор ўртасидаги инвестиция шартномаси ҳам бекор қилинган.

Шунга қарамай, 2026-йил июн ойида фонд балансидаги 172 квадрат метр майдондаги бино бузиб ташланган, бу эса давлат манфаатларига жиддий зарар етказилишига олиб келган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2026-йил 27-июл куни туман прокуратураси томонидан "Ал-Латиф Ҳеарц Товер" МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, жамиятнинг норасмий раҳбари сифатида кўрсатилаётган Аслиддин Икромов гумон қилинувчи сифатида процессуал тартибда ҳибсга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Масъулларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва болалар майдончасини аввалги ҳолатига қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.