Маҳаллий

Сирдарёда ходимларни дам олиш кунлари ишга мажбуран жалб қилган бўлим бошлиғи жаримага тортилди

Сирдарёда ходимларни дам олиш кунлари ишга мажбуран жалб қилган бўлим бошлиғи жаримага тортилди

Сирдарё вилояти Ховос тумани сув таъминоти бўлими бошлиғи ходимларни дам олиш кунларида ишга жалб қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Омбудсман идораси ушбу ҳолатни ўрганди.

Қайд этилишича, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Ховос туман бўлими ходимлари дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишга жалб қилинаётгани юзасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаат омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда вилоят Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганилган.

Текширув жараёнида ходимларнинг тушунтириш хатлари, Телеграм тармоғидаги видеолар ва ишга чиқишга чақирилган аудиоёзувлар кўриб чиқилди. Натижада ходимларнинг дам олиш кунлари ишга жалб қилингани тасдиқланди.

Ўрганиш якунига кўра, бўлим бошлиғи А.P.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бўлим бошлиғига 41 миллион 200 минг сўм жарима белгиланди.

Давлат меҳнат инспексияси мазкур ҳолатларда мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ва Меҳнат кодексининг 5-моддаси талаблари бузилганини аниқлади.

Натижада мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан БҲМнинг 50 баравари — 20,6 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.