Маҳаллий

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чақирган раҳбар жавобгарликка тортилди

Қайд этилишича, ходим қонуний таътил даврида унинг хоҳиш-иродасига зид равишда меҳнатга жалб этилган.

**Сурхондарёда таътилдаги ходимни ишга мажбурлаган раҳбар жавобгарликка тортилди**

Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасида таътилда бўлган ходимнинг мажбурий равишда ишга чақирилгани ва унга нисбатан таҳдидли муносабатда бўлингани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспексияси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Текширув натижасида маълум бўлишича, ходимнинг қонуний таътил даврида унинг розилигисиз ишга жалб этилиши, яъни мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлиги тасдиқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан муассаса раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.