Сирдарёда собиқ ўқувчисига шилқимлик қилган мураббий 5 суткага қамалди

Сирдарёда собиқ ўқувчисига нисбатан шилқимлик қилган мураббий 5 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Дарё” нашри суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.
Воқеа 2026-йил 17-июл куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги Шодлик маҳалласида жойлашган хиёбонда содир бўлган. Спорт мактабида ўқитувчи-мураббий бўлиб ишловчи С.Х. хиёбонда аввал ўзига қисқа муддат ўқувчи бўлган қизни учратиб қолган. У қизга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилиб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Қиз бу таклифдан ғазабланиб, С.Х. билан жанжаллашган ва баланд овозда бақир-чақир қилган.
Суд мажлисида С.Х. ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, қилган ишидан тегишли хулоса чиқарганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра: “Нима сабабдан бундай қилганимни, бунақа ъаҳмоқона фикръ миямга қаердан келганини ҳанузгача тушунолмаяпман. G.dan қилган ишим учун кечирим сўрайман”.
Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди С.X.ni Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Шу билан бирга, қиз хиёбонда бақир-чақир қилгани учун МЖТКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, яъни 1 миллион 236 минг сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида собиқ турмуш ўртоғига шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалгани, аёлни ҳақорат қилган кундоши эса жаримага тортилгани хабар қилинган эди. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида эса талаба қизга бир неча бор севги изҳор қилиб, уни учрашувга таклиф қилган университет ўқитувчиси уч суткага қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

