Маҳаллий

Сирдарёда боғча ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган раҳбар 20,6 млн сўм жаримага тортилди

Сирдарёда боғча ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган раҳбар 20,6 млн сўм жаримага тортилди

Сирдарё вилоятидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати фош этилди.

Омбудсманга фуқаро Д.С. мурожаат қилиб, ушбу ташкилотда ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани бўйича амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат омбудсман назоратига олиниб, ҳолат унинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Давлат меҳнат инспексияси иштирокида ўрганилди.

Текширув жараёнида бир нечта ходим ташкилот биноси ва ҳовлисида қурилиш ишлари якунидан кейинги тозалаш ишларига жалб қилингани маълум бўлди. Бундан ташқари, ходимлар “Ташаббусли бюджет” порталидаги лойиҳага овоз йиғишга ҳам мажбуран сафарбар қилинган.

Давлат меҳнат инспексияси ушбу ҳолатларда мажбурий меҳнатга йўл қўйилганини ва Меҳнат кодексининг 5-моддаси талаблари бузилганини аниқлади.

Шу сабаб мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан БҲМнинг 50 баравари — 20,6 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.