Маҳаллий

“Синглим қотиллик қурбони бўлди" - Сурхондарёда 21 ёшли ҳомиладор келин вафот этди

Бойсун туманида ҳомиладор аёлнинг ўлими юзасидан унинг яқинлари ва суриштирув органи талқини бир-бирига зид келяпти. Экспертиза хулосасида ўлимга "оғир хасталик сабаб бўлгани" айтилган, қариндошлар эса бунда куёвни айблашяпти. Чунки марҳуманинг танасида жароҳатлар бўлган ва экспертизада ҳам аниқланган. Тиббий амбулатор картада аёлнинг бирор дард билан оғригани ҳақида қайд мавжуд эмас.

“Синглим қотиллик қурбони бўлди” — Сурхондарёда 21 ёшли ҳомиладор келин вафот этди

14-август куни Бойсун туманида содир бўлган воқеа ҳақида маълум қилинди. Ўша куни тахминан соат 09:30–10:00 лар оралиғида марҳума опаси билан телефонда гаплашган. Шундан кейин алоқа бирдан узилган. Опаси қайта қўнғироқ қилганида, телефонга марҳуманинг эри жавоб берган ва жанжал бошланганини айтган. Эркак суҳбат давомида «синглингни ўлдираман» мазмунида гапириб, алоқани узган. Опаси бир неча бор яна қўнғироқ қилган, бироқ жавоб олмаган. Шундан сўнг у куёвининг отасига мурожаат қилган. У эса ўғли марҳума билан бошқа уйга кетганини билдирган. Тахминан 30 дақиқа ўтгач, марҳуманинг эри унинг опасига қўнғироқ қилиб, аёл вафот этганини маълум қилган.

“Синглим қотиллик қурбони бўлди. Олдиндан оиласида уруш-жанжали бор эди. Биз участка нозирига айтганмиз, маҳалладагилар билан борганмиз, ўшандаям куёв “уриб ўлдирсам ҳам, ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди” деганди. Аввал ҳам бир неча марта калтакланган, ҳимоя ордери сўрадик, лекин беришмади.

Синглим иккинчи фарзандига тўрт ойлик ҳомиладор эди. Эри бўйнига, оёқларига урган, жасадни юваётганимизда сочлари юлинган, орқалари шилинган эди. Чунки сочидан тортиб урган. Юзида, бўйинларида кўкаришлар бор эди. Ўзи илгари соғлигидан шикоят қилмаган, яқинда ҳомиладорлик давридаги кўрикдан ўтган, саломатлиги яхши эканлиги ҳақида шифокор хулосаси ҳам бор. Лекин негадир экспертиза хулосасида ўлимга ўткир бўйрак ва жигар касаллиги сабаб бўлгани ёзилган. Агар шунча оғир касал бўлса шу кунгача биз билмасмидик? Ҳақиқатни юзага чиқариш учун синглимнинг қабрини очишларига ҳам розимиз”, дейди улар.

2026-йил 15-августдаги 107-сонли суд-тиббий экспертиза хулосасида марҳуманинг танасида бир нечта жароҳатлар — кўз атрофида кўкариш, қўл-оёқларда шилиниш борлиги қайд этилган. Экспертлар бу жароҳатлар ўтмас, қаттиқ жисм таъсири ёки ишқаланиш натижасида етказилган бўлиши мумкин, деб баҳолаган. Хулосада яна тан жароҳатларининг сонига қараб, танага камида уч марта куч таъсир этгани ва бу жароҳатларнинг айримлари ўлимдан олдин етказилгани айтилган.

Экспертизада марҳумада эклампсия, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, бош мияга субарахноидал қон қуйилиши, бош мия шиши, ўткир буйрак етишмовчилиги ҳамда жигар ва буйраклардаги бошқа патологик касалликлар ўлим сабаби сифатида кўрсатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.