Маҳаллий

Сурхондарёда ўрмонда ёнғин чиқди

Бойсун туманидаги Хомкон ўрмон бўлимида ёнғин содир бўлди. Уни бартараф этишда 300 нафардан ортиқ киши қатнашган. Жумладан, маҳаллий аҳолидан ҳам кўнгиллилар жалб қилинган.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган ўрмон ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Хабарга кўра, 12-август куни соат 17:15 да “112” рақамига Бойсун давлат ўрмон хўжалигининг Хомкон ўрмон бўлими ҳудудида қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига Сурхондарё вилояти ФВБ ва Бойсун давлат ўрмон хўжалигининг ходимлари ҳамда техникалари етиб борган. Ёнғинни ўчириш ишларига ФВБдан 194 нафар ходим ва 8 та техника, Бойсун давлат ўрмон хўжалигидан 60 нафар ходим ва 3 та техника, шунингдек, маҳаллий аҳолидан 55 нафар кўнгилли фуқаро жалб этилган.

15-август куни соат 9:00 га қадар ёнғин бутунлай бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тахминан 1 гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёниб кетган. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.