Швейсария Алишер Усмоновдан санксияларни олиб ташлади
Россиялик миллиардерлардан Михаил Фридманга қарши чекловлар ҳам бекор қилинди. Швейсария санксиялар рўйхатини 254 та позицияга кенгайтирди.

Швейсария Алишер Усмоновга нисбатан санксияларни бекор қилди
Швейсария россиялик миллиардерлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқариб ташлади. Бу ҳақда мамлакатнинг Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (СЕСО)га таяниб “РБК” хабар берди.
Миллиардерлардан ташқари, В.И.Вернадский номидаги Қрим федерал университетининг собиқ ректори Андрей Фалалеев ҳамда Редбирд Сорпорате Сервисес Лтд юридик шахсига нисбатан ҳам чекловлар олиб ташланган. Давлат думасининг собиқ депутати Юрий Швиткин ва конструктор Александр Леонов вафоти сабабли уларга нисбатан ҳам санксиялар бекор қилинган.
Шу билан бирга, Швейсария санксиялар рўйхатини 254 та позицияга кенгайтирган.
“Улар орасида 33 та Россия банки, учинчи мамлакатнинг битта банки, 17 та молия муассасаси ва криптохизмат провайдерлари, учинчи мамлакатларнинг бешта компанияси, шунингдек, Россиянинг тўртта аеропорти ва иккита порти бор”, дейилади СЕСО хабарида.
Швейсария ҳукумати ташқи сиёсий ва ҳуқуқий омилларни баҳолагач, Россиянинг икки нафар фуқаросини ҳозирча санксиялар рўйхатига киритмасликка қарор қилган. Худди шу сабабларга кўра, учинчи давлатлардаги 14 та компанияга нисбатан экспорт назоратини кучайтириш чоралари ҳам қўлланилмаган.
“Бироқ санксияларнинг 20-пакети доирасида аллақачон жорий этилган тезкор чоралар савдо чекловларини четлаб ўтишнинг олдини олади”, дея маълум қилган СЕСО.
Маълумот ўрнида, 22-сентябр куни Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санксияларни уч йилга узайтирди, бироқ Усмонов ва Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқариб ташлади. Яқинда Германия суди Алишер Усмоновнинг ЙИ кенгашига қарши даъвоси блокланишини ноқонуний деб топди.

