Дунё

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санксиялар рўйхатидан чиқариб ташланди

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санксиялар рўйхатидан чиқарилди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санксиялар рўйхатидан икки миллиардерга, жумладан Алишер Усмоновга нисбатан чекловларни бекор қилиш ва қолган 3000 нафар жисмоний ҳамда юридик шахсга қарши санксияларни уч йилга узайтиришга келишиб олди. Бу Латвия ўз ветосини қайтариб олганидан кейин амалга ошди, деб иттифоқ расмийлари 22-сентябр куни маълум қилди.

Аввалроқ ЙИ расмийлари санксияларни уч йилга узайтириш эвазига россиялик миллиардерлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни рўйхатдан чиқаришга рози бўлган эди. Бироқ Латвия бунга тўсқинлик қилган.

Санксияларни тасдиқлаш учун Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади. Олдин Россияга оид чекловлар ҳар олти ойда узайтириб келинар эди. Дипломатлар айтишича, якунда Латвия бетараф қолди ва бу келишувнинг қабул қилинишига йўл очди.

Тегишли қарор ёзма тартиб деб аталувчи жараён тўлиқ якунлангач, расман кучга киради.

Аввалроқ Литва молия вазири Тауримас Валис вазиятга изоҳ бериб, Алишер Усмоновни санксиялар рўйхатидан чиқариш Европа Иттифоқини заиф кўрсатиши мумкинлигини айтганди. Сентябр ойи бошида Франсия миллий хавфсизлик баҳонаси билан келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган металлургия магнати Алишер Усмоновни ЙИ санксияларидан чиқаришни таклиф қилган.

Бу қадам бошқа ЙИ аъзоларини ҳайратда қолдирди. Шундан сўнг Люксембург ҳам ўзига қарши 16 миллиард долларлик даъво аризаси киритган Фридманга нисбатан шундай ёндашув қўлланишини талаб этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.