Дунё

Алишер Усмонов сабабли Евроиттифоқ Россияга қарши санксиялар бўйича келиша олмади

Алишер Усмонов туфайли Евроиттифоқ Россияга қарши санксиялар бўйича якдил қарорга кела олмади

Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши санксиялар дастурларидан бирини етти кунга узайтиришга келишиб олди.

Гап Европа Иттифоқи санксиялар рўйхатига киритилган қарийб уч минг нафар жисмоний ва юридик шахс ҳақида бормоқда. Рўйхат ҳар 6 ойда янгиланиб туриши керак. Бунинг учун Европа Иттифоқининг барча 27 аъзосининг розилиги зарур.

Рўйхатнинг муддати 15-сентябрга ўтар кечаси тугаши керак эди. Аммо ЙИ давлатлари санксияларни одатдагидек яна олти ойга узайтириш борасида келиша олмади. Бунга россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан қўлланган чекловлар сабаб бўлди. Аввал Словакия, кейин эса Франсия миллиардерга қарши санксияларни бекор қилишни талаб қилди. Бироқ блокка аъзо қолган 25 давлат бу ташаббусни қўллаб-қувватламади.

Шу тариқа Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари Брюсселдаги учрашувда Усмоновни рўйхатда қолдириб, унинг амал қилиш муддатини яна бир ҳафтага — 22-сентябрдаги йиғилишгача узайтиришга қарор қилди.

ЭУобсервер нашри ёзишича, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери санксияларни узайтиришда бундай ҳолат кузатилмаган эди.

Франсуз дипломатлари орасидаги манба Париж нега тадбиркордан санксияларни олиб ташлашни сўраётганини шундай изоҳлади:

“Бизда (Франсияда) миллий хавфсизликка оид муайян масала бор ва Усмонов бўйича бизга мурожаат қилаётган халқаро ҳамкорларимизга ижобий жавоб билдирмоқчимиз”, деди у.

Тилга олинган халқаро ҳамкорлар Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон экани тахмин қилинмоқда. Алишер Усмонов 2022-йил февралда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан кейин ЙИ санксиялари рўйхатига киритилган. Усмоновни Европа санксияларидан чиқариш масаласи аввал ҳам бир неча бор кўтарилган. Жумладан, 2025-йил февралда Венгрия Усмонов ва унинг синглисини санксиялар рўйхатидан чиқариш таклифини илгари сурганди. Ўшанда Будапешт саккиз нафар россиялик рўйхатдан чиқарилмаса, санксияларни узайтиришга розилик бермаслигини билдирган.

Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиева 2022-йил апрелда ЙИ санксиялар рўйхатига киритилган, аммо ўша йил сентябрда унга нисбатан чекловлар бекор қилинган. Усмоновнинг ўзи эса рўйхатда қолган. 2025-йил ноябрда Гамбург суди Усмонов Швейсариядаги активларини синглиси орқали яширгани ҳақида Фасебоокъда тарқатилган даъвони асоссиз деб топган. 2025-йил декабрда эса Германияда Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган яна бир тергов тўхтатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.