Дунё

Париж сирлари

Словакия ва Франция Иттифоқ олдида тадбиркор Алишер Усмоновнинг ёнини олди

Париж сирлари

Франция Словакиянинг россиялик тадбиркор Алишер Усмоновни Иттифоқнинг санкциялар рўйхатидан чиқариш талабини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Европа оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Словакия анчадан бери Усмонов ва яна бир россиялик тадбиркор Михаил Фридманни Иттифоқнинг санкциялар рўйхатидан чиқаришга ҳаракат қилиб келмоқда. Энди Братиславага Париж ҳам қўшилди. ОАВ ёзишича, Франциянинг бу қадами бошқа аъзо давлатларда «жуда қаттиқ ғазаб» қўзғатган.

«Бу сабаблар борасида кўплаб саволларни туғдирди — шекилли, бу ерда биринчи навбатда иқтисодий омиллар рол ўйнамоқда. Бошқа аъзо давлатлар орасида бу позицияни тушуниш даражаси паст», — деди европалик дипломатлардан бири музокараларнинг нозиклиги сабабли исми сир қолиши шарти билан.

Қайд этилишича, Иттифоқ санкцияларини узайтириш бир овоздан маъқулланишни талаб қилади, демак, исталган давлат узайтириш тўғрисидаги қарорга вето қўйиши мумкин. Словакиянинг позицияси аллақачон аъзо давлатлар ўртасида норозилик уйғотган эди, бироқ Франциянинг янги йўналиши, афтидан, музокараларни янада қийинлаштиради. Париж Усмоновнинг рўйхатдан чиқарилишини сиёсий муроса сифатида тақдим этди ва Словакия бу сафар, худди ўтган галгидек, ўзининг иккита чиқариб ташлаш талабидан воз кечмаслигига умид қилмоқда.

Иттифоқ элчилари санкцияларни узайтиришни муҳокама қилиш учун душанба куни яна учрашадилар ва 15 сентябргача бўлган сўнгги муддатдан олдин сиёсий келишув топишга мажбур бўладилар. Франциянинг Иттифоқ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси вакили Париж санкциялар узайтирилиши тарафдори эканини билдирди, бироқ муҳокамаларнинг махфийлигини рўкач қилиб, уларнинг бориши ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, Иттифоқнинг санкциялар режими ҳозирда Россиянинг 3 000 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларини қамраб олади. Унинг амал қилиш муддати 15 сентябрда узайтирилиши керак. Шу пайтгача индивидуал рўйхатлар ҳар олти ойда узайтирилар эди, бироқ ҳозирда 12 ойлик муддатга узайтириш муҳокама қилинмоқда. Секторал санкциялар эса июль ойидаёқ ярим йилликдан йиллик узайтириш циклига ўтказилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.