Шахмат. БААда У20 Жаҳон Рапид ва Блитз чемпионати бўлиб ўтади
Мусобақада Ўзбекистон номидан жами 7 нафар шахматчи иштирок этади.

Шахмат. БААда У20 Жаҳон Рапид ва Блитз чемпионати ўтказилади
2–6-ноябр кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Айн шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Жаҳон Рапид ва Блитз чемпионати бўлиб ўтади. Турнирда Опен ва Гирлс йўналишларида жаҳон чемпионлиги учун баҳслар кечади.
Ўзбекистон номидан Опен бўлимида Суяров Муҳаммадзоҳид, Бегмуратов Ҳумоюн, Абдурасулов Музаффаржон ва Тоҳиржонов Усмонхон қатнашади.
Гирлс бўлимида эса Ҳамдамова Афруза, Омонова Умида ва Имомқўзиева Нилуфархон Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
У20 Жаҳон Рапид ва Блитз чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 33 200 АҚШ долларини ташкил этади.
Мусобақа формати қуйидагича:
Рапид: 2–4-ноябр, 9 тур, 15 дақиқа + ҳар юришга 10 сония;
Блитз: 5–6-ноябр, 13 тур, 3 дақиқа + ҳар юришга 2 сония.

