Спорт

Шахмат. Ўзбекистон терма жамоаси АҚШга мағлуб бўлди

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси АҚШга ютқазди.

АҚШнинг Маями шаҳрида ташкил этилган ВР Чесс Рапид & Блитз Миами 2026 супер-матчи якунланди.

Икки кун давом этган қизғин ва муросасиз баҳслар натижасида дунёнинг биринчи рақамли жамоаси бўлган АҚШ ғалаба қозонди.

Терма жамоалар рапид ва блиц йўналишларида куч синашдилар. Натижалар қуйидагича:

Рапид: АҚШ 5 — 3 Ўзбекистон

Блиц: АҚШ 9 — 7 Ўзбекистон

Умумий ҳисобда АҚШ 14 очко тўплаган бўлса, Ўзбекистон 10 очко билан чекланди.

Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Муҳиддин Мадаминов, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қилдилар.

АҚШ жамоаси таркибида эса Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Уесли Со ва Левон Аронян иштирок этишди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.