Спорт

Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигидаги У-20 Жаҳон чемпионати 2027-йил 17-сентабрдан 9-октабргача бўлиб ўтади

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2027-йил 17-сентабрдан 9-октабргача бўлиб ўтишини маълум қилди. ъОзарбайжон ва Ўзбекистон дунёнинг энг яхши ёш футболчиларини мезбон сифатида кутиб олишга тайёръ, деди Инфантино.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигидаги У-20 Жаҳон чемпионати 2027-йил 17-сентабрдан 9-октабргача ўтказилади

Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2027-йил 17-сентабрдан 9-октабргача бўлиб ўтади. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.

“Мен ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2027-йил 17-сентабрдан 9-октабргача бўлиб ўтишини эълон қилишдан мамнунман! Озарбайжон ва Ўзбекистон дунёнинг энг яхши ёш футболчиларини мезбон сифатида кутиб олишга тайёр”, — деди Инфантино.

Шунингдек, ФИФА раҳбари турнир иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил июлида Ўзбекистон ва Озарбайжон У-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун биргаликда ариза топширди. ФИФАнинг 2-октабрдаги йиғилишида ариза маъқулланди.

2025-йил 15-декабр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Унга кўра, чемпионат ташкилий қўмитасига бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.

Тошкентдан Янги Тошкентгача алоҳида автобус йўналиши режалаштирилган. Автобуслар ва метро ўйинларга аккредитация ва чиптага эга бўлганларнинг барчасига бепул хизмат кўрсатади.

Қарор билан Тошкентда ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш маъқулланди (бу режалар сентабр ойида эълон қилинганди). ФИФА уни сақлаш харажатларини қоплайди, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 50% гача ҳисса қўшади. Бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш харажатлари Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан қопланади.

Ҳужжатда жамоатчиликни Жаҳон чемпионатининг бош соврини — Жаҳон кубоги билан таништириш учун бутун мамлакат бўйлаб маршрут ишлаб чиқиш ва ташкил этиш мажбурияти белгиланган.

Баъзи ўйинлар ҳозирда қурилаётган 55 минг ўринли Янги Тошкент марказий футбол стадионида бўлиб ўтади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.