Спорт

Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионати-2027 саналари маълум қилинди

Унга кўра, ёшлар ўртасидаги мундиал 2027-йилнинг 17-сентябридан 9-октябрига қадар бўлиб ўтади

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати-2027 саналари эълон қилинди

2027-йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигида ўтказиладиган ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатининг саналари маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА маълум қилди.

Хабарга кўра, ёшлар ўртасидаги мундиал 2027-йил 17-сентябрдан 9-октябргача давом этади. Нуфузли мусобақада дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари Жаҳон чемпионати йўлида баҳс олиб боради.

Маълумот учун, У-20 Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган турнир ҳисобланади. Сўнгги мусобақа 2025-йил сентябр-октябр ойларида Чили майдонларида бўлиб ўтди. Унда Марокаш ёшлари ғолиб чиқди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.