Дунё

Саудия Арабистони расмийлари Маккадаги масжидда худкуш террорчи бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Видео

Саудия Арабистони расмийлари Маккадаги масжидда худкуш террорчи бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Видео

Ижтимоий тармоқларда Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида худкуш террорчи қўлга олингани айтилган хабарлар тарқалмоқда. Эркак Каъба яқинида бўлгани ва гўёки ёнида портловчи модда тўла камар бўлгани таъкидланмоқда. Саудия расмийлари бу маълумотни рад этди.

Муқаддас шаҳар хавфсизлик органлари эркак киши қўлга олинганини маълум қилди, бироқ расмий талқинга кўра, унинг ҳаракатлари терактга тайёргарлик билан боғлиқ бўлмаган. Баёнотда айтилишича, у йўловчиларга шилқимлик қилган ҳамда улар орасида қўрқув ва ваҳима уйғотган. Қўлга олинган шахсга нисбатан зарур чоралар кўрилган.

Саудия расмийлари ижтимоий тармоқларда тарқалаётган худкуш террорчи ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмаслигини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, қўлга олинган шахснинг кимлиги ва содир бўлган воқеа тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумотлар берилмаган.

Маккадаги Ал-Ҳарам масжиди ислом оламининг бош муқаддас қадамжоси ҳисобланади. Унинг марказида бутун дунё мусулмонлари намоз вақтида юзланадиган Каъба жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Саудия Арабистони мамлакат расмийлари маълумотларига кўра, Макка томон йўналтирилган учувчисиз учиш аппарати уриб туширилганини маълум қилган эди. Дрон 15 сентябрь куни кечқурун шаҳардан жанубда, парвозлар тақиқланган ҳаво ҳудудига киришдан олдин тутиб қолинган, деб хабар берганди Саудия раҳбарияти.

Саудия Арабистони бошчилигидаги Ямандаги ҳарбий коалиция вакили Турки ал-Малики дрон ҳусийларга тегишли бўлгани ва бу Маккага ҳужум қилиш бўйича иккинчи уриниш эканини маълум қилган. Ҳаракат вакиллари, ўз навбатида, шаҳар дроннинг нишони бўлгани ҳақидаги даъвони рад этишган.

Ўзбекистон ТИВ ўшанда томонларни максимал даражада вазминлик кўрсатишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга ҳамда давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.