Дунё

Саудияда ҳусийлар ҳужумлари фонида бешта шаҳарда хавф ҳақида огоҳлантириш берилди

Саудия Арабистонида ҳусийлар ҳужумлари фонида бешта шаҳарда хавф ҳақида огоҳлантириш берилди

Саудия Арабистонида Яманнинг “Ансар Аллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати ҳужумлари фонида Макка, Жидда, Тоиф, Янбу ва Табук шаҳарларига эҳтимолий хавф ҳақида огоҳлантириш берилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси эълон қилди.

Маълум бўлишича, 24-сентябр куни бу ҳудудлар аҳолиси ўзи ва мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш учун фуқаро муҳофазаси кўрсатмаларига амал қилишга, гавжум жойлардан узоқроқ юришга ҳамда тасвирга ва видеога олмасликка чақирилган. Кейинчалик Фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси яна бир баёнот бериб, хавф ортда қолганини маълум қилган.

Шу билан бирга, Саудия бощилигидаги Араб коалицияси матбуот котиби бригада генерали Туркий ал-Маликий Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳаво мудофааси кучлари ҳусийлар томонидан учирилган олтита баллистик ракетани тутиб олгани ва йўқ қилганини маълум қилди.

Ал-Маликийнинг сўзларига кўра, Тоиф ва Янбу шаҳарларини нишонга олган ҳужумлар ҳаво мудофааси тизимлари томонидан қайтарилган. У коалиция ҳусийларнинг зарбаларига қатъий жавоб беришини айтди.

Яман ҳукумат кучлари ҳамда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар ҳаракати ўртасида июл ойида кескинлашган жанговар ҳаракатлар сўнгги вақтларда янада кучайди. Ўзларининг ҳужумга учраётганини даъво қилаётган ҳусийлар Саудия Арабистони ҳудудига вақти-вақти билан баллистик ракеталар ва дронлар билан зарбалар бериб келмоқда.

Кескинлик кучайиши фонида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон АҚШ президентига бире неча бор қўнғироқ қилиб, ундан ёрдам сўради. Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп ҳусийларига зарба бериш имкониятини кўриб чиқди. Аммо сўнгги дақиқада бундан воз кечди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.