Маҳаллий

Самарқанддаги “Таллиғулонтепа” археология ёдгорлигига 6,4 млрд сўмлик зарар етказилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Таллиғулонтепа” археология ёдгорлигига оғир техника ёрдамида зарар етказилгани аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, моддий зарар 6 млрд 435 млн сўмни ташкил этган. Ҳолат бўйича ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Самарқанддаги “Таллиғулонтепа” археология ёдгорлигига 6,4 млрд сўмлик зарар етказилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган “Таллиғулонтепа” археология ёдгорлигига оғир техника орқали зарар етказилгани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқларда ёдгорлик бузилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси мутахассислари ҳудудда ўрганиш ишларини олиб борди.

Текширувлар жараёнида археология ёдгорлигининг айрим қисмларига оғир техника билан механик таъсир кўрсатилгани ва улар шикастлангани аниқланди. Бундан ташқари, ёдгорлик ҳудудига ўрнатилган муҳофаза белгиси ҳам номаълум шахс томонидан олиб ташланган.

Ёдгорликка етказилган зарар миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-мартдаги қарори билан тасдиқланган методика асосида ҳисоблаб чиқилди. Натижада моддий зарар 6 млрд 435 млн сўм деб белгиланди.

Аниқланган зарар юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун зарур ҳужжатлар Самарқанд вилояти прокуратурасига юборилди.

“Таллиғулонтепа” археология ёдгорлиги В−ВИ ҳамда Х−ХИИ асрларга оид бўлиб, туманнинг “Синчи” МФЙ ҳудудида жойлашган. У Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обьектлари миллий рўйхатига киритилган. Ёдгорлик Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган.

2025-йилда маданий мерос обьектларида 71 та ноқонуний ҳолат аниқланиб, улар бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Шунингдек, 7 та обьектга зарар етказилгани бўйича далолатномалар расмийлаштирилган.

Ҳудудлар кесимида зарар етказиш билан боғлиқ 64 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг 27 таси Тошкент вилояти, 9 таси Қашқадарё, 7 таси Самарқанд, 7 таси Тошкент шаҳри, 6 таси Жиззах, 3 таси Андижон, 3 таси Сурхондарё, 1 таси Фарғона ва 1 таси Наманган вилоятларига тўғри келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.